Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббусига биноан ҳар ойнинг 17-санасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда “Китобхон оналар куни” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилиши йўлга қўйилди. Таниқли ёзувчи, шоирлар, ёши улуғ онахонлар, уй бекалари, маҳаллаларнинг фаол хотин-қизлари, мактаб ўқувчилари иштирокида ўтган навбатдаги тадбирда сўнгги кунларда ўқилган асарлар тақдимоти бўлиб ўтиши режалаштирилган